АҚШнинг Калифорния штатидаги Йосемити миллий боғи яқинида ўрмон ёнғинини ўчириш учун юборилган самолёт ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Fox News телеканали берган хабарга кўра, самолёт сешанба куни Фореста маъмурий ҳудудида 52 гектарли майдонга тарқалган табиий ёнғинни ўчириш учун жўнатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида фақат учувчи бўлган, унинг тақдири ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Воқеа жойига қутқарувчилар гуруҳи жўнатилган.
Изоҳ (0)