Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалари тақвимидан жой олган Tashkent Challenger — 2014 анъанавий халқаро турнири давом этмоқда. Бу ҳақда «Olamsport» хабар беради.
Мукофот жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан келган етакчи теннис усталари иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини асосий тўрда ҳимоя қилган теннисчилардан Санжар Файзиев, Темур Исмоилов ва Жўрабек Каримов кечаги биринчи давра учрашувларида мағлубиятга учради.
Кечаги баҳсларда Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов ғалаба қозонди. Фаррух драматик кечган баҳсда молдовалик Раду Алботни таслим этди. Уччала сет ҳам тайбрекка қадар чўзилди. 6:7(1:7), 7:6(7:3), 7:6(7:2) ҳисобида зафар қучган Дўстов иккинчи даврага йўл олди.
Изоҳ (0)