Осиё ўйинларининг бокс мусобақасида Ойбек Мамазулунов бронза медалини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Stadion.uz.
У ярим финалда жанубий кореялик Хёнг Кю Кимга имкониятни бой берди. Ҳакамларнинг баҳолашига кўра, дастлабки икки раундда Мамазулунов рақибга ютқазди. Сўнгги раунддаги ғалаба эса Ойбекка финал йўлланмасини тақдим этмади — 28:29, 28:29, 28:29.
Шу тариқа, боксчимиз бронза медаль билан чекланди. Бу Ўзбекистон делегациясининг 15-бронза медали бўлди.
Изоҳ (0)