Хитой марказидаги Цзянсу вилоятида ёши уч минг йилдан ортиқ бўлган қадимий қилич топилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
«Янцзи Ванбао» нашрининг ёзишича, қилични Лаочжоулинь номли кичик дарёда 11 ёшли Ян Цзюньси топиб олган. Бола топилмани отасига олиб бориб берган, оила бошлиғи эса уни маҳаллий маданий ёдгорликлар бюроси экспертларига топширган.
Мутахассислар қиличнинг эрамиздан аввалги 1600-1046 йилларда ҳукм сурган Шан сулоласига тегишли бўлганини аниқлаган. Маҳаллий музей раҳбарияти ота-ўғилга миннатдорчилик сифатида мукофот топширган.
Шан сулоласи давридан бизгача тошбақа косалари ва ҳайвонлар суякларига туширилган кўплаб ёзувлар, шунингдек ўша даврдаги маданий ривожланишнинг юксак даражада бўлганидан далолат берувчи бронза буюмлар етиб келган.
Изоҳ (0)