Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-Приси давом этмоқда. Кеча мусобақада 4-тур партиялари ўйналди. Турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон гроссмейстери Рустам Қосимжонов оқ доналарда Пётр Свидлер билан муносабатларига ойдинлик киритиб олди, деб хабар беради «Olamsport».
Тўртинчи учрашувида ҳам Рустам Қосимжонов дурангга имзо чекди: томонлар 45-юришдан сўнг, муросага келди. Бугун турнирда дам олиш куни деб эълон қилинган.
Икки очкога эга бўлиб турган Рустам Қосимжонов эртага ўтказиладиган 5-турда ўзи сингари икки очкога эга россиялик Сергей Карякин билан ҳисоб-китоб қилади.
4-тур натижалари:
Каруана — Мамадияров 1-0, Домингес — Гелфанд, Қосимжонов — Свидлер, Гришчук — Накамура, Томашевский — Карякин, Андрейкин — Ражабов партияларида дуранг натижа қайд этилди.Турнир жадвалидаги ҳолат:
1-2. Каруана, Гелфанд — 3;
3-4. Накамура, Свидлер –2,5;
5-8. Карякин, Қосимжонов, Ражабов, Томашевский — 2;
9-10. Гришчук, Домингес — 1,5;
11-12. Мамадияров, Андрейкин — 1.
Эртага ўтказиладиган 5-тур жуфтликлари:
Ражабов — Каруана, Гелфанд — Томашевский, Накамура — Домингес, Свидлер — Андрейкин, Карякин — Қосимжонов, Мамадияров — Гришчук.Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик шахматчи Гран-Прининг биринчи ва иккинчи турларида ҳам дуранг натижа қайд этган эди.
Изоҳ (0)