Малида барқарорлаштириш бўйича БМТ кўп тармоқли комплекс миссияси (MINUSMA) конвойига уюштирилган ҳужум натижасида тўққиз нафар тинчликпарварлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда ташкилот вакили Оливье Сальдагога таяниб «РИА Новости» хабар берди.
Хабарларга кўра, тинчликпарварлар асли нигерлик бўлган. Уларга ҳужумни мамлакат шимоли-шарқидаги Менака ва Ансонго шаҳарлари ҳудудида мотоцикл минган қуролланган номаълум шахслар гуруҳи амалга оширган. Ҳодиса билан боғлиқ бошқа вазиятлар ўрганилмоқда.
Сальдагонинг таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз киши қурбон бўлган.
Шимолий қисми айирмачилар томонидан назорат қилинувчи Африка давлати бўлмиш Малида MINUSMA тинчликпарварлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори билан 2015 йил 30 июнигача бўлади.
Изоҳ (0)