Кекса кишилар учун ҳидларни ажратиш қобилиятининг йўқолиши ўлимни прогноз қилишда кучли омил бўлиб ҳисобланади, дея таъкидламоқда америкалик олимлар. Беш йил ичида тадқиқотнинг энг оддий ҳид синовидан ўта олмаган иштирокчиларнинг 39 фоизи вафот этган. Ҳид ажратишда муаммога учрамаганларда эса ушбу кўрсаткич бор-йўғи 10 фоизга тенг бўлди. Олимлар ўз хулосаларини PLoS One журналида эълон қилди.
2005—2006 йилларда шифокорлар 3005 нафар 57—85 ёшдаги кекса америкаликларни бешта оддий ҳидни (ялпиз, балиқ, апельсин, атиргул ва чарм) ажратиш бўйича синовдан ўтказди. Уларнинг 78 фоизи 4—5 ҳидни, 20 фоизи 2—3 та, 3,5 фоизи битта ёки ҳеч қанча ҳидни тўғри топди.
«Бизнинг фикримизча, ҳидларни фарқлашнинг йўқолиши огоҳлантирувчи сигнализациядир. У ўлимга олиб келмайди, бироқ ўлим хабарчиси вазифасини бажаради. Бизнинг кашфиётимиз хавф остида бўлган кишиларни аниқлашга ёрдам берувчи оддий ва арзон ташхис асбобини ишлаб чиқиш имконини беради», — деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Жаянт Пинто.
Олимлар нега айнан ҳид олиш қобилиятининг йўқолиши ўлим билан боғлиқ эканини аниқлаганича йўқ. Айни пайтда улар бу борада бир нечта гипотезаларни қараб чиқмоқда.
Изоҳ (0)