Гонконгдаги намойишлар Хитойнинг ички ишидир, деб ҳисоблайди Хитой раҳбарияти ва бошқа давлатларни ўзларини Пекинга босим ўтказишдан тийишга, «алоҳида автоном туман» ҳудудидаги воқеаларга аралашмасликка ҳамда намойишчиларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмасликка чақиради.
Хитой ички ишлар вазири Ван И Вашингтонда америкалик ҳамкасби билан музокаралар чоғида шундай баёнот билан чиқди, деб ёзади Euronews.
«Ишончимиз комилки, Гонконгнинг барқарорлиги ва гуллаб-яшнаши учун максимал имконият даражасидаги автономия, қонун устунлигига эга очиқ жамият зарур. Гонконг ҳукумати намойишчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилишига умид билдириб қоламиз», — деди Жон Керри бунга жавобан.
Гонконгда 28 сентябрь, якшанба куни полициянинг намойишчиларни тарқатиб юбориш мақсадида амалга оширган муваффақиятсиз уринишларидан кейин вазият тинч бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)