«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси яна бир бора Каталония клубини тарк этиш истагида эмаслигини билдирди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Бошқа жамоага ўтиш борасида ўйлаб ҳам кўрмаганман, барча фикрим фақат ‘Барселона’ билан боғланган. Биз ҳамкорликнинг муддати чўзилиши борасида тезда келишиб олдик, бу борада менда бир томчи ҳам шубҳа йўқ эди.
Менинг футбол тарихидаги ўрним? Мен қайси ўринда эканлигимни билмадим, бироқ ўсишда ва совринлар қўлга киритишга ҳаракат қилишда давом этаман», — деди Месси.
Шунингдек, футболчи жамоадоши Неймар ҳақида фикр билдирар экан, «Унинг иқтидори ва савиясидан келиб чиқсак, у куни келиб энг яхши футболчига айланади», — деб таъкидлади.
Изоҳ (0)