«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 26 октябрдан парвозларнинг кузги-қишги тақвимига ўтади. Бу ҳақда UzDaily нашри хабар бермоқда.
Халқаро рейслар тақвимига бир қатор янгиликлар киритилади. Жумладан, Тошкент-Рига-Нью-Йорк рейсига қўшимча тарзда Тошкент-Рига тўғридан-тўғри йўналиши киритилади. Декабрь ойидан Дубай, Деҳли, Армитсар ва Урумчига учадиган рейслар сони оширилади. Ҳафтанинг учинчи кунлари Японияга рейс йўлга қўйиш режалаштирилган.
МДҲ доирасида эса Екатеринбургга учадиган рейслар яна биттага кўпайтирилади. Краснодарга борадиган рейс сони ошмайди, бироқ куни ўзгартирилади. Бухоро-Краснодар, Тошкент-Хабаровск ва Урганч-Волгоград янги рейслари иш бошлайди. Бокуга рейслар ҳафтасига 3 марта амалга оширилади.
Маҳаллий рейсларда деярли ўзгаришлар йўқ, фақатгина янги Бухоро-Фарғона рейси ишга туширилади.
Изоҳ (0)