2050 йилга келиб, Ўзбекистон умумий аҳолиси сонида кекса кишилар улуши 19,4 фоизга етади. Бу ҳақда HelpAge International халқаро хайрия ташкилоти томонидан БМТ ҳамкорлигида тузилган ва 1 октябрь — халқаро кекса кишилар кунида эълон қилинган Global AgeWatch Index 2014 рейтинги натижалари гувоҳлик бермоқда, деб ёзади »Новый век» нашри.
Айни пайтда Ўзбекистонда пенсионерлар сони умумий аҳолининг 6,7 фоизини ташкил этади. 2030 йилда ушбу кўрсаткич 11,6 фоизга, 2050 йилда эса 19,4 фоизга етади.
Маъруза муаллифларининг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда пенсиядаги умр узоқлиги 17 йилни, пенсиядаги соғлом умр эса 13,7 йилни ташкил этади.
Нашрнинг эслатишича, 2014 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 30,7 миллион кишига тенг бўлди. Аёллар учун ўртача умр узоқлиги 75,8, эркаклар учун эса 71,1 йилни ташкил қилади.
Изоҳ (0)