Футбол бўйича 1990 йилги жаҳон чемпионати финалида Германия Федератив Республикаси терма жамоасига ғалаба келтирган сўнгги пенальти муаллифи Андреас Бреме бизнесда муваффақиятсизликка учраган ва энди ҳожатхона тозаловчиси бўлиб ишлашига тўғри келиши мумкин, деб хабар берди «Сегодня».
Deutsche Welle берган хабарга кўра, 53 ёшли собиқ ҳимоячи 200 минг евро миқдорида қарзга ботиб қолган, натижада у ўзининг уйидан айрилиши мумкин. Италиядаги жаҳон чемпионатида Бундестимни ғалаба сари бошлаб борган машҳур немис футболчиси ва мураббийи Франс Беккенбауэр футбол жамоатчилигини Бремега ёрдам қўлини чўзишга чақирган. Ҳозирча бу чақириққа фақатгина «Нюрнберг» ва «Гамбург» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Оливер Штраубе жавоб қайтарган.
«Биз Бремега ўз компаниямизда фаррош бўлиб ишлашни таклиф қиламиз. У бизда ҳожатхоналар ва ҳовузларни тозалаш ишлари билан танишиши мумкин. У иш нималигини тушуниб, ўз имижини ҳам яхшилаб олиши мумкин. Бу унга фойдали бўлади», − деди Штраубе.
Изоҳ (0)