«Пароль» нашри Тошкент шаҳридаги «Абу Сахий» ва «Флешка» савдо мажмуаларида сотилаётган энг қиммат смартфонларнинг нархларини таққослади.
Унга кўра, Samsung Galaxy S5 «Абу Сахий» бозорида сотилаётган энг қиммат смартфон деб топилди. Ушбу смартфонни «Абу Сахий» бозоридан 27 сентябрь ҳолатига кўра 1 800 000 сўм, «Флешка» савдо мажмуасидан эса 28 сентябрь ҳолатига кўра 1 700 000 сўмга харид қилиш мумкин.
Шунингдек, «Флешка» савдо мажмуасидаги энг қиммат смартфон 128 Гб ички хотирали iPhone 6 Plus гаджети бўлиб, у 28 сентябрь ҳолатига кўра ушбу савдо мажмуасида 5 миллион сўмдан сотилмоқда. «Абу Сахий» бозорида эса iPhone смартфонлари сотувда умуман йўқ.
Нархлари таққосланган энг қиммат смартфонларнинг тўлиқ рўйхати билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)