2014 йилнинг 1 ноябридан Тошкент—Хабаровск—Тошкент йўналиши бўйича HY 707/708 рейси ойда икки марта амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу йўналишдаги «Боинг-757» самолёти шанба кунлари парвоз қилиб, якшанба кунлари қайтиб келади. Авиалайнер Тошкентдан 7:25 да учиб кетиб, Хабаровскка 14:10 да етиб боради. У ердан 15:40 да парвоз қилиб, Тошкентга 23:15 да қўнади.
Изоҳ (0)