2014 йилнинг 25—27 сентябрь кунлари ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси 69-сессиясидаги умумий мунозараларда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Делегациянинг Нью-Йоркка ташрифи доирасида бошқа давлатлар вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 69-сессияси расман очилди. Анъанавий умумий музокаралар 24 сентябрь куни бошланиб, 1 октябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)