GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК 2014 йилнинг январь—август ойларида Россияга автомобиль сотиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб UzDaily хабар берди.
Саккиз ой давомида Россияга жами 29,303 мингта машина сотилган, бироқ айнан қайси моделлар қандай ҳажмда сотилгани ҳақида маълумот тақдим этилмади.
Августда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 55 фоизга камайиб, 2,443 минг донагача тушиб кетди.
2014 йилнинг январь—августида GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК нинг Россия бозоридаги улуши 1,9 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 2 фоизга тенг бўлган.
2014 йилнинг саккиз ойи якунлари бўйича GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 18-ўринни эгаллади. Корхонанинг ҳеч қайси модели ҳисобот даврида Топ-25 бестселлерлар рўйхатига кирмади.
Изоҳ (0)