«Ўзавтосаноат» сўнгги ўн йил ичида биринчи марта Москва автосалонида иштирок этишга қарор қилди. Ўзбекистон компанияси янги машиналарини намойиш этмади, бироқ ўз режалари билан бўлишди, деб ёзади Россиянинг «За рулём» нашри.
UzAuto стендида Matiz камлитраж автомобили ҳамда Gentra ва Nexia седанлари кўргазмага қўйилди.
«Nexia автомобилини яқин икки йил ичида жиддий янгилашга ваъда беришмоқда. Корхона, шунингдек модел линейкасини ҳам кенгайтиришга тайёргарлик кўрмоқда, бироқ тафсилотлар ошкор этилмади», — дейилади хабарда.
Нашр компаниянинг давр талабидан келиб чиқиб, кроссовер ишлаб чиқариши мумкинлигини тахмин қилди.
Изоҳ (0)