Google арзон смартфонлар ишлаб чиқариш ва барчани Android қурилмалари билан таминлаш мақсад қилинган Android One лойиҳасини ишлаб чиққан эди. Ва ниҳоят Android One смартфонлари ишлаб чиқарилди. Кутилганидек, уларнинг илк тақдимоти Ҳиндистонда бўлиб ўтди. Бу ҳақда LookAtMe сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Android One смартфонлари Micromax Canvas A1, Spice Dream UNO ва Karbonn Sparkle V деб номланди. Ушбу смартфонларнинг барида 4,5 дюйм 854×480 пикселли дисплей, 1,3 ГГц частотага эга тўрт ядроли MediaTek ҳамда Мали 400 графика процессорлари, 1 Гб тезкор ва 4 Гб ички хотира (+MicroSD), юқори сифатли олд ва орқа камера (мегапиксели ҳозирча номаълум) ўрнатилган.
Улар икки SIM-картада ишлайди ва Ҳиндистонда жорий йилнинг октябридан сотувга чиқади, нархи эса тахминан 105 доллар бўлади. Шундан сўнг, ушбу смартфонлар Шарқий Осиё мамлакатларида сотила бошланади.
Изоҳ (0)