Туркиянинг Анталия шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнирда чорак финал иштирокчилари маълум бўлди. Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат мусобақанинг асосий тўр баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик теннисчи Шониғмат Шофайзиев мухлислар сафидан жой олди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Илк даврада гаитилик Хиллел Рошауни 6:4, 6:7(3), 6:4 ҳисобида мағлуб этган Шофайзиев кеча чорак финал йўлида япониялик Кейта Коямага икки сетда ҳам бир хил — 2:6 ҳисоби билан имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келган ўзбекистонлик теннисчи Алан Гажиев илк босқичда турнирнинг бешинчи ракеткаси германиялик Петер Хеллерга икки сетда ҳам 1:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)