Грузия президенти Георгий Маргвелашвили ўз севган аёли Мака Чичуага уйланди, дея хабар берди Segodnya.ua.
Никоҳ маросими Душети шаҳрида бўлиб ўтди, у ерда 45 ёшли президентнинг дала ҳовлиси жойлашган.
Тўй ҳақидаги хабарни «Имеди» телекомпанияси ва Мака Чичуанинг ўзи ҳам тасдиқлади.
Нашрнинг таъкидлашича, Мака Чичуа рассом ва визажистдир. У бир неча йиллар давомида Маргвелашвили билан фуқаролик никоҳида бўлган, ёзда эса улар фарзанд кутаётгани ҳақида хабарлар тарқаган.
Грузия президентининг аввалги оиласидан бир қизи бор.
Изоҳ (0)