Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Қримга киритилган барча инвестицияларнинг 80 фоиздан ортиғи Ялтага йўналтирилди, дея хабар бермоқда Қрим янгиликлар хизмати Қрим иқтисодий тараққиёт вазири Светлана Вербага таяниб.

Фото: sindbadtravels.com

Фото: sindbadtravels.com

Унинг айтишича, инвестициялар Ўзбекистон, Белоруссия, Франция, Кипр, Виргин ороллари ва Туркиядан келиб тушган. Уларнинг 70 фоизи меҳмонхоналарга, 15 фоизи кўчмас мулк соҳасидаги корхоналарга, 12 фоизи соғлиқни сақлаш муассасаларига, 2,9 фоизи сайёҳлик агентликлари ва операторлар ҳамда 0,4 фоизи саноат ва қурилиш корхоналарига йўналтирилган.

Инвестицияларнинг катта қисми — 4 миллион доллар ёки умумий маблағнинг 81,6 фоизи Ялтага келиб тушган.

Нашрнинг таъкидлашича, иккинчи чорак давомида Қрим иқтисодиётига дунёнинг олти мамлакатидан жами 4,8 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар