2014 йилнинг 4 сентябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Уэльсдаги (Буюк Британия) НАТО Саммитининг Афғонистон масаласи бўйича махсус йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучлар (ISAF) фаолиятига ҳисса қўшаётган Альянснинг аъзо давлатлари ва ҳамкорлик шериклари вакиллари бир қатор таклиф этилган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар иштирокида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва уни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш масалаларини кўриб чиқдилар.
Йиғилиш якунида Афғонистон бўйича НАТОнинг Уэльс Саммити Декларацияси қабул қилинди.
Аввалроқ Ўзбекистон делегацияси НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен таклифи билан ушбу саммитда иштирок этиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)