Кимдир танга тўплайди, кимдир эса почта маркаларини йиғади. Яна шундай одамлар борки, улар ҳали тақдим этилмаган iPhone учун навбатда туришади. The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашрининг хабар беришича, Apple компаниясининг Нью-Йоркдаги дўкони олдида ҳали тақдим этилмаган iPhone 6 смартфони учун навбатда туриш бошланди.
Apple 9 сентябрь куни тадбир ташкил этган. Тахминларга кўра, iPhone 6 шу тадбирда тақдим этилади. Бошқа миш-мишлар эса, янги смартфон 19 сентябрдан сотила бошланишини таъкидламоқда.
Ҳали тақдим этилмаган iPhone учун навбатда туриш одатга айланиб бормоқда. Аммо буниси жуда эрта бошланди. Балки, бу ҳолат ахмоқона кўринар, бироқ, навбатда турганларнинг биринчи жуфтлиги ўз ўринларини 1250 долларга сотиб улгурган. Шунингдек, беш йилдан бери бундай навбатда туриб 7000 доллар ишлаб олганлар ҳам бор.
Изоҳ (0)