Пентагон раҳбари Чак Ҳейгел Украинадаги вазият туфайли АҚШ ва Россия ўртасида ҳарбий қарама-қаршилик юзага келиши эҳтимолини истисно қилди, дея хабар бермоқда CNN.
АҚШ мудофаа вазири сўзларига кўра, Россия Федерацияси Украинада «тангликни кучайтираётган жуда хавфли чораларни қўллашда аввалгидек давом этмоқда» ва бу чоралар «Россия учун оқибатлар келтириб чиқаради».
«Шу билан бирга, — дея таъкидлади мудофаа идораси раҳбари, — АҚШ бу туфайли Россияга қарши уруш олиб бормайди».
Бундан ташқари, Ҳейгел АҚШ президенти маъмурияти томонидан қабул қилинган, Украинадаги тангликни тартибга солишга ёндашувни ҳимоя қилиб гапирди.
Ҳейгелнинг фикрича, ушбу минтақадаги кескинликни заифлаштиришга қаратилган дипломатик уринишлар бекор кетди, дейишга ҳеч қандай асос йўқ.
Нашрнинг эслатишича, аввалроқ Пентагон Украина билан чегарада 10 минг нафар Россия ҳарбийлари борлигини аниқлаган эди. АҚШ президенти Барак Обама Украинада Россия ҳарбийларининг борлиги — рад этиб бўлмайдиган фактлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)