3 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Мўғулистон пойтахти Улан-Баторга хизмат ташрифи билан борди, дея хабар бермоқда Segodnya.ua. Сафар Россия ва Мўғулистон умумий тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири — Халхин-Гол дарёсидаги ғалабага бағишланган байрам муносабати билан амалга оширилди.
Улан-Батордаги Чингизхон майдонида тантанали учрашувда Россия давлат гимни янграган вақтда Владимир Путин йиғлаб юборди.
Нашрнинг эслатишича, Россия президенти ўтган йили Кремль саройида Россия ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган концертдаги чиқишлардан бири орқали қаттиқ таъсирланиб, кўзига ёш олган эди.
Бундан ташқари, Путин президентлик сайловларида ғолиб чиққач, «Манежний» майдонида нутқ сўзлаётган вақтида ҳам кўз ёшларини тия олмаган эди.
Изоҳ (0)