8 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Янги Зеландия ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттери хабар қилмоқда, деб ёзади Uff.uz.
Унга кўра ушбу баҳсни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Алишер Усмонов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Шерзод Қосимов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 8 сентябрь душанба куни «Пахтакор» стадионида соат 19:00 да бошланади.
Изоҳ (0)