Жорий йилнинг 6—20 сентябрь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футбол бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Мазкур қитъа чемпионатида иштирок этадиган 16 терма жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Амалдаги Осиё чемпиони Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси «C» гуруҳидан ўрин олган бўлиб Қувайт, КХДР ва Непал термалари билан кураш олиб боради.
Ҳар бир гуруҳда 1-2-ўринларни эгаллаган терма жамоалар плей-офф босқичида ғолиблик учун курашни давом эттиради. Чорак финалда ғалаба қозонган жамоалар ярим финалга чиқиш билан бирга, 2015 йили Чили давлатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритади.
Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги биринчи учрашувни 7 сентябрь куни непаллик тенгдошларига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)