Россия президенти Владимир Путиннинг соқчилари президент билан учрашишга уринган ногиронлар аравачасидаги қизнинг қўлини чиқариб юборди, дея хабар бермоқда Snob.ru.
31 август куни Челябинскда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг ёпилиш маросими чоғида Динара Мухатдинова отаси Габидулла Мухатдинов билан бирга Челябинскда ногиронлар учун қулай муҳит яратилгани ҳақидаги ҳужжатни топшириш ҳамда таълимни давом эттириш учун ёрдам сўраш мақсадида президентга яқинлашмоқчи бўлади.
Президент соқчилари ота-қизни тутиб олиб, аравачани йиқитишига оз қолди ва қизнинг қўлини чиқариб юборди. Шундан сўнг уларни полицияга етказишди ва уч соат давом этган текширувдан сўнг, уйларига қўйиб юборишди. Қизнинг қўлидаги ҳужжатларни ҳам қайтариб беришди.
Динара Мухатдинова Челябинскда ўз фаоллиги билан таниқлидир. У вақтинча губернатор вазифасини бажарувчи Борис Дубровский, ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ва Ингушетия президенти Юнусбек Евкуров билан танишиб, суҳбатлашишга улгурган.
Изоҳ (0)