Покистонда намойишчиларнинг полиция томонидан тарқатилиши натижасида жабрланганлар сони 400 кишига етди, дея хабар берди Vesti.ru.
Полиция билан тўқнашув намойиш иштирокчилари бош вазир қароргоҳини эгаллаб олишга уринганидан кейин бошланди. Оломонни тинчлантириш учун полиция кўзни ёшлантирувчи газ ва резина ўқлар қўллашга мажбур бўлди. Ҳукуматга қарши намойишда 25 мингдан ортиқ киши қатнашди, улар Покистон бош вазири истеъфосини талаб қилди.
Покистондаги оммавий норозилик ҳаракатлари 2014 йил августи ўрталарида бошланди. «Покистон Техрик-э Инсаф» маҳаллий мухолифат партияси раҳбари Имрон Хон ва «Минхаджул Коран» диний ҳаракати етакчиси Тоҳир ул-Қадри тарафдорлари сайловлар натижаларини қалбакилаштириш ва коррупцияда айбланаётган Наваз Шариф истеъфосини талаб қилмоқда.
Ҳукуматга нисбатан норозилик юқори даражадаги ишсизлик ва электр энергияси узатишдаги кунлик узилишлар билан чуқурлашиб бормоқда.
Изоҳ (0)