Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими «Тошкент шаҳри кўчаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ҳақида»ги 145-сонли фармойишга имзо чекди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, жорий йилнинг 31 август куни соат 15:00 дан 23:00 га қадар қуйидаги кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади:
- Бунёдкор кўчаси — Муқимий кўчасидан Қоратош кўчасигача;
- Қоратош кўчаси — Самарқанд дарбоза кўчасидан Ўзбекистон кўчасигача;
- Ўзбекистон кўчаси — Бунёдкор кўчасидан Олмазор кўчасигача;
- Бобур кўчаси — Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача;
- Бешёғоч кўчаси — Ўзбекистон кўчасидан Олмазор кўчасигача;
- Фурқат кўчаси — Шаршара кўчасидан А. Навоий кўчасигача;
- Олмазор кўчаси — Ўзбекистон кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
- Себзор кўчаси тоннелга кириш йўлидан;
- Зарқайнар кўчаси тоннелга кириш йўлидан.
Изоҳ (0)