Навоий кон-металлургия комбинати 2014—2018 йилларда Ҳиндистонга 2 минг тонна уран рудаси концентратини етказиб беради. Бу ҳақда The Indian Express нашрига таяниб, UzDaily хабар берди.
Нашр ёзишича, НКМК Ҳиндистонга 2 минг тонна уран рудаси етказиб бериш бўйича беш йиллик шартномани имзолаган.
Ўзбекистон Ҳиндистонга Франция, Россия ва Қозоғистондан кейинги тўртинчи уран етказиб берувчи бўлди.
The Indian Express таъкидлашича, Ҳиндистон мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уран етказиб беришни диверсификация қилиш доирасида ўзбек компанияси билан шартнома тузган.
Изоҳ (0)