Испаниялик рассом Эдуардо Г. Г. ўзининг Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистонга ўз ижод намунаси орқали севги изҳор қилди.
У илова қилган расмда севги рамзи сифатида келтирилган юрак белгиси атлас нақшлари билан безатилганини кўриш мумкин.
Эдуардонинг аккаунтидаги расмлар унинг дунёнинг кўп мамлакатларида бўлганидан дарак беради. У турли давлатлардаги тарихий иншоотлар ва манзараларни ўз асарларида муҳрлаган.
Улар орасида Бухоро, Самарқанд ва Хива билан боғлиқ суратлар ҳам бор.
Ўз Instagram’ида ёзишича, Эдуардо бир неча йил аввал Ўзбекистонга саёҳат қилиб келган. «Яқин орада у ерга яна бормоқчиман», — дея қайд этган у.
Изоҳ (0)