Бугун БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-присининг сўнгги босқичи бошланади. Унда 12 нафар гроссмейстер ўзаро дона суради. Улар орасида Ўзбекистондаги ягона аёл гроссмейстер — Нафиса Мўминова ҳам бор, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Кеча Шаржада матбуот анжумани ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръага кўра, Нафиса Мўминова илк турда оқ доналарда собиқ жаҳон чемпиони хитойлик Хоу Ифан билан баҳс юритади.
Аслида ФИДЕ Гран-присининг ушбу босқичи бир муддат аввал Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилиши керак эди.
ФИДЕ Гран-приси, сўнгги босқич, биринчи тур:
Жу Чен (Хитой) 2461 — Жао Ксю (Хитой) 2508
Жу Венжун (Хитой) 2559 — Анна Ушенина (Украина) 2487
Элина Даниелян (Арманистон) 2490 — Татьяна Косинцева (Россия) 2494
Тувшинтугс Батчимег (Мўғулистон) 2346 — Хампи Конеру (Ҳиндистон) 2598
Алина Лъами (Руминия) 2446 — Харика Дронавалли (Ҳиндистон) 2521
Нафиса Мўминова (Ўзбекистон) 2315 — Хоу Ифан (Хитой) 2661
Изоҳ (0)