Qualcomm компанияси дунёдаги илк саккиз ядро ва 64 битли процессор – Snapdragon 615’ни эълон қилди. Тахминларга кўра HTC Desire линейкасидаги янги смартфонда ушбу процессор ишлатилади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
4 сентябрь куни HTC компанияси «HTC’нинг нонуштасида кейинги смартфонлар учун нима янгилик бўлишини кўринг» дея Берлиндаги IFA-2014 кўргазмаси давомида бўлиб ўтадиган тадбирига таклиф қилмоқда.
Айнан шу тадбир куни HTC компаниясининг илк саккиз ядроли ҳамда 64 битли процессорга эга смартфони тақдим этилиши мумкин. Тахминларга кўра, ушбу процессор Desire линейкасида яқинда тақдим этилиши кутилаётган, ишчи номи А11 бўлган смартфонга ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Sony, Samsung, Motorola ва Apple компаниялари ҳам тақдимотлар ташкил этишни режалаштирган.
Изоҳ (0)