Ўзбекистон Республикаси Халқ банки мижозлари эндиликда Россиянинг «Золотоя Корона — Денежние переводи» («Олтин тож — Пул ўтказмалари») хизматидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда «Золотая Корона»нинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда кўрсатилаётган хизматлар тармоғи кенгайди. Энди Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Халқ банкининг жами 172 нуқтасидан пул ўтказиш мумкин.
Халқ банки бўлинмаларида «Золотая Корона» пул ўтказмалари АҚШ долларида амалга оширилади. Мазкур хизмат орқали Абхазия, Озарбайжон, Беларусь, Вьетнам, Греция, Грузия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Мўғулистон, Непал, Россия, Тожикистон, Туркия, Украина ва Чехияга пул жўнатиш мумкин.
Пул ўтказмалар манзил кўрсатилмаган шаклда амалга оширилади. Ўтказмалар статусини perevod-korona.com сайти орқали онлайн кузатиш мумкин.
Изоҳ (0)