Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари МДҲ давлатлари ичида ўзларини энг хавфсиз ҳис қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Американинг Gallup компанияси маълумотларига таяниб, UzDaily хабар берди.
Gallup компанияси дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатлари фуқаролари ўртасида улар яшайдиган ҳудудлардаги жиноят даражаси ва маҳаллий ҳуқуқ муҳофазачилари фаолиятининг ишончлилиги бўйича сўров ўтказди. Рейтинг минтақалар бўйича тузилди.
Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан ташкил топган қонун ва тартиб кўрсаткичи (Лаw анд Ордер Индех) рейтингида Ўзбекистон 2013 йил якунларига кўра 100 дан 88 балл билан биринчи ўринга жойлашди. Унда кўрсатилишича, мамлакат 2009 йилга нисбатан 7 балл кўп тўплаган. Иккинчи ўринни худди шунча балл билан Тожикистон (+10), учинчи ўринни эса 87 очко билан Грузия (+4) эгаллади.
Тоғли Қорабоғ ва Туркманистон 78 балл билан 4 ва 5-ўринларга жойлашган бўлса, 77 баллдан тўплаган Арманистон ва Озарбайжон 6 ва 7-ўринларга лойиқ деб топилди. Белоруссия 8 (68 балл), Қирғизистон (64) ва Қозоғистон (63) 9 ва 10-поғоналарни банд этди.
Рейтингдаги сўнгги учликни Россия (57 балл), Молдавия (56) ва Украина (53) ташкил этди.
Изоҳ (0)