Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида фавқулодда ҳолат содир бўлди, дея хабар берди UzDaily Transport-centre нашрига таяниб.
Воқеа 19 август куни 15:00 атрофида рўй берган. Поезд «Пушкин» ва «Буюк Ипак йўли» бекатлари орасидаги туннелда тутаб кетган ва тўхтаган.
Гувоҳлар сўзларига кўра, машинист тутун чиқаётганини пайқаб, поездни тўхтатган. Метрополитен ва милиция ходимлари йўловчиларни эвакуация қилган. Одамлар яқин орадаги чиқиш йўлига релслардан пиёда ўтиб боришларига тўғри келган.
Ҳозирча тутун нима сабабдан пайдо бўлгани номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Расмий идоралар бу борада изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ (0)