«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Оила ва маънавият» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди, дея хабар берди «Народное слово» газетаси.
Сўров натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 92,3 фоизи ўз оиласини бахтли деб ҳисоблайди. Бу айниқса қишлоқ аҳолиси томонидан кўпроқ қайд этилди.
Шунингдек, сўралганларнинг 52,2 фоизи жамиятда маънавий муҳит шаклланишида оиладан кейинги ўринда маҳалла энг катта таъсир ўтказишини айтган бўлса, 47,6 фоизи бу борада таълим муассасалари, 26,2 фоизи оммавий ахборот воситаларининг роли катталигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ёш авлод умумий қадриятлар борасида ўз ота-оналари билан бир хил фикрда.
Сўров иштирокчилари мустақиллик йиллари давомида мамлакатда олий таълим олишга талаб кучайганини ҳам айтиб ўтган.
Тадқиқот натижалари, шунингдек мамлакатнинг мутлақ кўпчилик фуқаролари ажралишлар ва фуқаролик никоҳларига салбий муносабатда эканлигини кўрсатди.
Изоҳ (0)