17 август куни Санкт-Петербургдан Тошкентга йўл олган Airbus А320 самолёти Пулково аэропортидан учиб кетгач, Ладога кўлининг жанубий қисми устида бир неча соат давомида айланиб турди, сўнг аэропортга қайтиб қўнди.
Fontanka.ru «Россия» авиакомпаниясига таяниб хабар беришича, самолёт «гидротизим фаолиятидаги носозлик туфайли» ҳаво кемаси капитани қарори билан Пулково аэропортига қайтган.
«Вазият фавқулодда хусусият касб этгани йўқ. Қўнишнинг хавфсиз кечишини таъминлаш учун ёқилғини сарфлаб тугатдик. Бир соат ичида парвозни қайтадан амалга оширдик», — деди «Россия» авиакомпанияси вакили.
Изоҳ (0)