Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида сўнгги ўн уч йил ичида аҳоли сони ўсиши энг юқори суръатларга эга бўлган мамлакат бўлди. Бу ҳақда МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, UzDaily хабар берди.
Маълум бўлишича, 2000 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон фуқаролари 5 миллион кишига ортган ва 25 миллиондан 30 миллионгача кўпайган.
2000—2013 йилларда Қозоғистон аҳолиси 2 миллион кишига (14,9 миллиондан 16,91 миллионга), Тожикистон аҳолиси 1,8 миллионга (6,128 миллиондан 7,987 миллионга), Қирғизистон аҳолиси эса 789 минг кишига (4,874 миллиондан 5,663 миллионга) кўпайган.
Шу билан бирга, Украина аҳолиси сони 3,7 миллион кишига (49,115 миллиондан 45,372 миллионга) камайган. Бундай кўрсаткичлар Россия (-3,5 миллион), Белоруссия (-539 минг) ва Арманистонда (-200 минг) ҳам кузатилган.
Изоҳ (0)