Навоий шаҳридаги истироҳат боғида Wi-Fi ҳудуд ташкил этилади, дея хабар берди Навоий вилояти портали.
«Навоий вилоят ҳокими розилиги билан Навоий шаҳар ҳокими Sensorika интернет марказига шаҳарнинг боғ қисмида Wi-Fi зонасини яратиш таклифини киритди», — дейилади хабарда.
Симсиз тармоқ яратиш талаб ва қоидаларига мувофиқ равишда ахборот алмашиш учун профессионал ускуна, лицензияланган дастурлар ва маълумотларни қайта ишлаш учун кучли сервер ўрнатиш кўзда тутилган.
Wi-Fi ҳудуд Навоий шаҳрининг айнан қайси истироҳат боғида пайдо бўлишига аниқлик киритилмаган. «Энг марказий жойга айланадиган ушбу боғда юқори тезликдаги интернетдан ташқари, музқаймоқ, ширинлик ва салқин ичимликлардан ҳам баҳраманд бўлиш мумкин бўлади», — дея қўшимча қилинади хабарда.
Изоҳ (0)