«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жаҳон чемпионатида Жоржо Келлинини тишлаб олганини тезроқ унутиш истагида эканини айтди. Футболчи бу вазият бошқа такрорланмаслиги учун профессионалларга мурожаат қилганини тан олди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«Бу хато бошқа такрорланмаслиги учун мен профессионалларга мурожаат қилдим. Бу шахсий иш.
Мен бўлиб ўтган нарсаларга бошқа қайтмасликни истайман. Ўшанда дарҳол рақибдан кечирим сўрамадим, чунки тушкунликка тушиб қолгандим. Мен ҳеч нарсани истамасдим. Фақат оилам ва фарзандларим билан гаплашиб олгач, вазиятни шундайлигича қабул қилиш кераклигини тушундим.
Бўлиб ўтган ҳодисадан ўзимга дарс олишим керак. Бундай ҳолатлар келажакда ҳам такрорланишини олдини олишим ва бўлиб ўтган ҳодисани тезроқ унутишим лозим», — дейди Суарес.
Изоҳ (0)