АҚШ фуқароси Такер Блендфорд британиялик севгилиси билан турмуш қуришдан қочиш мақсадида ўзининг ўлимини саҳналаштирди. Бу ҳақда Mirror’га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Такер севгилиси Алекс Ланчестер билан 2012 йил АҚШдаги Коннектикут университетида танишади. Улар бир йил учрашиб юргач, Алекс Буюк Британияга қайтиш учун тайёргарлик кўра бошлайди. Шунда Такер қизнинг қўлини сўраб, никоҳ маросимини университет ҳовлисида ўтказишни таклиф қилади. «Мен бундан-да романтик жой ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эдим», — дейди Алекс.
Алекс Буюк Британияга қайтиб, тўйга тайёргарлик кўра бошлайди. Қўл меҳнати асосида яратиладиган никоҳ кўйлаги учун буюртма беради. Рассомлар хизмати учун пул сарфлайди. Британияга учиб келиши лозим бўлган Такернинг парвози учун билет сотиб. Такер Буюк Британияга биргаликда тайёргарлик кўриш учун келиши керак эди.
Бироқ парвозга бир ҳафта қолганда, Алексга Америка рақамидан қўнғироқ қилишади. Телефон қилган шахс ўзини Такернинг отаси деб таништириб, ўғлининг ўзини машина остига отиб, ҳалок бўлганини маълум қилади. Унинг сўзларига кўра, Такер сўнгги вақтларда қаттиқ тушкунлик ҳолатида бўлган.
Алексга севимли инсонининг вафоти қаттиқ таъсир қилди. Бироқ бироз ўзига келиб, йигитнинг онасига қўнғироқ қилган қиз Такер билан ҳаммаси жойида эканлигидан хабар топган. Кейинроқ маълум бўлишича, «ҳалок бўлган йигитнинг отаси» деб ўзини таништирган шахс Такернинг ўзи бўлган.
Йигит Алекс билан турмуш қуришдан қўрқиб, шундай йўл орқали қизнинг ҳаётидан чиқиб кетмоқчи бўлган.
Алекс Такерни қаттиқ севганини ва бундан кейин эркак зотига ишона олмаслигини айтган.
Изоҳ (0)