Apple компаниясининг янги смартфони — iPhone 6 дисплейи учун юқори суратда сапфир биллури ишлаб чиқариш жорий ойда бошланади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
iPhone 6 дисплейида сапфир биллури ишлатилса, уни пичоқ билан ҳам қириб бўлмайди. Бироқ янги iPhone смартфонларининг ҳаммасида ҳам сапфир биллури ишлатилмаслиги мумкин.
Баъзи тахминларга кўра, 4,7 дюймли iPhone 6 ва 5,5 дюймли iPhone 6Л гаджетларининг қимматроқ турларида ушбу материал ишлатилиши кутилмоқда. 128 Гб хотирага эга 4,7 дюйм дисплейли iPhone 6, ёки 64 Гб хотирага эга 5,5 дюйм дисплейли iPhone 6 планшетофонида сапфир биллури ишлатилиши мумкин.
Сапфир биллури ер юзидаги энг қаттиқ моддалар қаторига киради. Агар у смартфон дисплейида ишлатилса, уни фақат олмос ёрдамида қириш мумкин.
Аввалроқ iPhone 6 дисплейини қумқоғоз билан қириб, унда сапфир биллури ишлатилмаганини исботлаган видео-роликда арзонроқ iPhone 6 дисплейи синовдан ўтказилган бўлиши мумкин.
Хабар қилинишича, сапфир биллури билан ҳимояланмаган iPhone смартфонлари дисплейида Corning Gorilla Glass 3 ишлатилади.
Изоҳ (0)