АҚШдаги илк сапфир биллури билан ҳимояланган Brigadier смартфони қандай бақувват эканлигини исботловчи видео тақдим этилди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видео Brigadier смартфони одамлар қўлидан тушиб кетган вазиятларни кўрсатиш билан бошланади. Шундан сўнг, сапфир биллури билан ҳимояланган смартфон ва оддий смартфон дисплейини тош билан қириб кўришади. Бунинг натижасида оддий смартфон дисплейида бир қанча чизиқлар қолади, сапфир биллури билан ҳимояланган смартфон дисплейига эса ҳеч нарса қилмайди. Видео сапфир биллури билан ҳимояланган Brigadier смартфонини тош устига ташлаб юбориш ва унинг дисплейига ҳеч нарса қилмаганини кўрсатиш билан якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Apple ҳам янги iPhone 6 смартфони дисплейида сапфир биллурини ишлатиши мумкин.
Изоҳ (0)