«Спорт» телеканали 2014/2015 мавсумидаги Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларини трансляция қилмайди. Бу ҳақда телеканалдаги манбамиз хабар берди.
Бугунги кунгача Миллий телерадиокомпаниянинг тегишли ташкилотлари томонидан трансляция ҳуқуқи сотиб олинмаган.
Манбамизнинг аниқлик киритишича, «Спорт» канали 12 август куни УЕФА Суперкубоги учун бўладиган ўйинни намойиш этишни режалаштирмоқда. Унда Испаниянинг «Реал» ва «Севиля» жамоалари баҳслашади.
Изоҳ (0)