GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК 2014 йил январь—июлида Россияга автомобиль экспортини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга — 26,86 минг донагача камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциацияси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб, UzDaily хабар берди.
Корхона июль ойида 2841 та автомобиль сотган, бу 2013 йилнинг шу ойига қараганда 27 фоизга камдир.
GM Uzbekistan’нинг Россия бозоридаги улуши 2014 йил биринчи ярмида 1,9 фоизни ташкил қилди. Ўтган йилда эса ушбу кўрсаткич 2 фоизга тенг бўлган.
2014 йил январь июнь якунлари бўйича, GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 17-ўринни эгаллади. Корхонанинг ҳеч қайси модели ҳисобот даврида Топ-25 бестселлерлар рўйхатига кирмади.
Изоҳ (0)