2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон машинасозлик корхоналари томонидан 6916,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,1 фоизга кўп демакдир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, январь—июнь ойларида соҳанинг республика саноати умумий ҳажмидаги ҳиссаси 20 фоизни ташкил қилди, бу ўтган йилгига нисбатан 1,6 фоизга кўпроқ.
2013 йилнинг биринчи олти ойига қараганда автобуслар ишлаб чиқариш 24,7 фоизга, юк машиналари — 18,9%, енгил машиналар — 6,3 фоизга, жумладан Captiva ишлаб чиқариш 2,8 марта, Malibu — 1,8 марта, Cobalt — 9,7 фоизга ошган. Gentra (27 мингта) ва Orlando (563 та) моделидаги автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш давом этмоқда.
Шу билан бирга, поршенли двигателларни ишга тушириш учун қўрғошинли аккумуляторлар (2013 йил январь июнига нисбатан 110,3%), автомобиль двигателлари (129,5%), радиаторлар, шовқинпасайтиргичлар, чиқариш трубалари, ссеплениелар, рул чамбараклари (127,1%), юрувчи ғилдираклар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари (2,9 марта)ни ишлаб чиқариш ҳажмлари ошди.
Изоҳ (0)