25 июль куни пойтахтнинг Сирғали туманида янги автомобилларни ювиш шохобчаси очилади, деб ёзади Afisha.uz.
«Автомобилингиз учун курорт» дея аталган ушбу муассаса ўзининг ёрқин ранглари, ноодатий безаклари ва жиҳозлари билан беихтиёр эътиборни тортади. Хабарга илова қилинган суратларда «автомойка» роботлар, пойга автомобиллари билан жиҳозланганини кўриш мумкин.
Нашрнинг қўшимча қилишича, машина ювилаётган пайтида унинг эгаси «автомойка»даги кафе, мини-маркет ва бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)