Lenovo компанияси Vibe Z2 Pro смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда Gsmarena маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Смартфонда 6 дюйм, 2560×1440 пикселли дисплей, 2,5 ГГц частотага эга Qualcomm Snapdragon 801 процессори, Adreno 330 графика процессори, 16 мегапикселли орқа камера, 3 Гб тезкор ва кенгайтириб бўлмайдиган 32 Гб ички хотира ўрнатилган.
Қурилманинг оғирлиги 179 грамм ҳамда ўлчамлари 156×81,3×7,7 миллиметр, батареясининг қуввати эса 4000 мА·соатни ташкил этади. Анъанага кўра унда иккита микро SIM-карта (GSM + LTE) ўрнатиш мумкин.
Россияда Lenovo Vibe Z2 Pro смартфонининг сотуви сентябрда бошланиши ва унинг қора, оқ ҳамда тилларанг турлари бўлиши мумкин. Янги смартфоннинг нархи эса тахминан 834 долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)